Ўзбекистон стартаплари Қозоғистон бозорига чиқади

1 дақиқа ўқиш276
Ўзбекистон стартаплари Қозоғистон бозорига чиқади

Астана Hub ва IT Park Uzbekistan Market Entry номли акселерация дастурини ишга туширди, деб Spot.uz хабар берди. Бу дастур орқали ўзбекистонлик стартаплар Қозоғистон бозорига чиқишда ёрдам олади. Аризалар 20 сентябргача қабул қилинади.

Market Entry дастури ўз бизнесини Қозоғистонда кенгайтирмоқчи бўлган технологик стартаплар учун мўлжалланган. Дастур доирасида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиш, субсидиялар ва солиқ имтиёзларини олишда ёрдам кўрсатилади.

Қатнашчилар маҳаллий қонунчилик ва солиқ тизимига мослашиш, янги аудиторияда маҳсулотларини синовдан ўтказиш ва пилот лойиҳаларни тайёрлаш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, эҳтимолий мижозлар ва ҳамкорлар билан учрашувлар ташкил этилади.

Дастур иштирокчиларига қуйидагилар таклиф этилади:
Астана шаҳрида икки нафар жамоа аъзоси учун офис ва коливинг;
асосий соҳаларда мутахассислар билан менторлик сессиялари;
персонал трекерлар билан ишлаш имконияти;
кўргазмалар, форумлар ва соҳавий тадбирларда қатнашиш имконияти.

Market Entry дастурининг очилиши 3 октябрда Digital Bridge халқаро форуми доирасида бўлиб ўтади. Машғулотлар 6 октябрдан бошланиб, 8 ҳафта давом этади.

Акселераторнинг якуний босқичи – Demo Day – 5 декабрь куни бўлиб ўтади. Қатнашчилар ўз лойиҳаларини инвесторлар ва венчур жамғармаларга тақдим этишади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?