Тошкентда судья ҳақидаги дабдабали тўй видеоси шов-шувга айланди

1 дақиқа ўқиш11.6K
Тошкентда судья ҳақидаги дабдабали тўй видеоси шов-шувга айланди

Тошкент вилоятидаги судья Хайрулло Раҳмонов номи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Сабаб — интернетда тарқалган видеолар. Уларда судья ўзининг вояга етмаган фарзанди учун дабдабали тўй маросими ўтказгани ҳақида иддао қилинган. Кадрларда эса таниқли санъаткорлар қатнашганини кўриш мумкин.

Айни ҳолат жамоатчилик орасида турли қарашларни уйғотди: кимдир бу хабарни чин деб қабул қилди, кимдир эса шубҳа билан ёндашди. Масала юзасидан Судьялар олий кенгаши расмий изоҳ берди.

Маълумот учун, кенгаш томонидан хизмат текшируви ўтказилди. Ўрганиш жараёнида видеода кўриниб турган уй ва бола судьяга тегишли эмаслиги маълум бўлди. Хабарда қайд этилишича, маросим судьянинг қариндоши хонадонида бўлиб ўтган, видеода кўрсатилган вояга етмаган бола ҳам айнан қариндошига тегишли. Шунингдек, судьянинг фарзандлари вояга етган, энг кичиги 22 ёшда экани маълум қилинди.

Шу билан бирга, судья хизматдан ташқари вақтда қариндошининг уйидаги маросимда иштирок этгани тан олинди. Энди эса у ўзининг бу иштироки билан Судьялар одоби кодекси қоидаларини бузган-бузмагани масаласи юзасидан материаллар Судьялар одоб комиссиясига юборилди.

Эслатиб ўтамиз, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 62-моддасига кўра, ҳар бир судья наfaqat хизмат жараёнида, балки шахсий ҳаётида ҳам одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши шарт. Суд ҳокимиятининг обрўсига путур етказиши, судьянинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа уйғотиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши лозим.

Шу боис, ушбу видеолавҳа ортидан кўтарилган муҳокамалар нафақат бир судьянинг шахсий ҳаёти, балки бутун суд тизимининг обрўси учун ҳам синов сифатида баҳоланмоқда. Жамоатчилик эса комиссия қарорини ва текширув натижасини кутиб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?