date

Эрлинг Холанд Молдова дарвозасига бешта гол урди ва тарихга кирди

Эрлинг Холанд Молдова дарвозасига бешта гол урди ва тарихга кирди

2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳслари қизғин паллага кирган бир пайтда, “I” гуруҳида иштирок этаётган Норвегия миллий терма жамоаси мухлисларга ҳақиқий голлар фестивалини улашди.

Мезбонлар ўз майдонларида Молдова футболчиларига қарши майдонга тушиб, рақибни йирик ҳисобда — 11:1 натижа билан мағлубиятга учратди. Бу учрашув нафақат ҳисоб, балки тарихий рекордлар билан ҳам эсда қолди.

Жамоанинг асосий юлдузи Эрлинг Холанд бу баҳсда мутлақ қаҳрамонга айланди. У 90 дақиқа ичида рақиб дарвозасини беш маротаба ишғол этиб, икки бор жамоадошларига голли узатмалар берди. Бу натижа билан у нафақат мухлислар олқишини қозонди, балки футбол тарихига ҳам кириб қолди.

ФИФАнинг расмий сайти маълумотларига кўра, Холанд XXI асрда жаҳон чемпионатлари саралаш босқичида “пента-трик” — бир ўйинда бешта гол киритган илк футболчига айланди.

Шу билан бирга, бундай ютуқ охирги марта 1977 йилда кузатилганди. Ўшанда австриялик Ханс Кранкль Австрия ва Мальта ўртасидаги баҳсда бешта тўп киритган эди.

Шу тариқа, Эрлинг Холанд яна бир бор нафақат Норвегия терма жамоаси, балки жаҳон футболи тарихи учун ҳам ўчмас из қолдирди.

Ушбу ўйиндан сўнг Норвегия 15 очко билан "I" саралаш гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Норвегия навбатдаги саралаш баҳсида 11 октябр куни ўз майдонида Исроилни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрлинг Холанд Молдова дарвозасига бешта гол урди ва тарихга кирди