Ўзбекистондаги икки канал халқаро мерос сифатида эътироф этилди

1 дақиқа ўқиш6.5K
Ўзбекистондаги икки канал халқаро мерос сифатида эътироф этилди

Ўзбекистон сув хўжалиги соҳасида катта ютуққа эришди — мамлакатдаги икки муҳим канал халқаро ирригация мероси деб топилди. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати орқали маълум қилинди.

2025 йил учун «WHIS Award» (Бутунжаҳон ирригация мероси) мукофотига Ўзбекистондаги “Дўстлик” ва “Эски Туятортар” каналлари муносиб кўрилди. Мазкур мукофот 100 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлатиб келинаётган, тарихий аҳамият касб этувчи гидротехника иншоотларига берилади. Ушбу қарор Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси томонидан қабул қилинган.

“Дўстлик” канали Сирдарё ҳавзасида жойлашган бўлиб, у Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтадиган трансчегаравий йирик ирригация иншооти ҳисобланади. Бу канал орқали минглаб гектар ерлар сув билан таъминланади ва қишлоқ хўжалиги ривожига катта ҳисса қўшилади.

“Эски Туятортар” канали эса Зарафшон дарёсида жойлашган кўп асрлик тарихий гидротехника обидасидир. У бир неча юз йиллар мобайнида сув тақсимоти ва деҳқончиликнинг асосий манбаи бўлиб келган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?