Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати ўтган иш ҳафтасига нисбатан бир оз юқори бўлиб, 34-39 даражани ташкил этади, жанубда баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлади.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 35-38 даража бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”