date

Қўқонда $10 минг талаб қилган "шантажчи" қўлга олинди

Қўқонда $10 минг талаб қилган "шантажчи" қўлга олинди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида товламачилик билан боғлиқ жиноий ҳолат фош этилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида танишини шантаж қилган шахс қўлга олингани маълум қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Аниқланишича, 2000 йилда туғилган йигит ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаронинг шахсий ва ошкор этилиши мумкин бўлмаган маълумотларини қўлга киритган. Ушбу маълумотлардан фойдаланиб, у жабрланувчини обрўсизлантириш, яъни сирларини оммага ёйиш билан қўрқитган.

Гумонланувчи жабрланувчидан мазкур маълумотларни сир сақлаб қолиш эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Психологик босим ва таҳдидлар остида қолган фуқаро ушбу ҳолат юзасидан тегишли органларга мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Қўқон шаҳрининг “Ғозиёғлиқ” маҳалласида гумонланувчи талаб қилинган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси, яъни товламачилик билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай турдаги жиноятлар жамиятда фуқароларнинг хавфсизлиги ва ишончига путур етказади. Шу боис фуқаролар шунга ўхшаш вазиятларга дуч келганда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда $10 минг талаб қилган "шантажчи" қўлга олинди