Сурхондарёда сел оқими нефтни дарёга оқизиб кетди

1 дақиқа ўқиш524
Сурхондарёда сел оқими нефтни дарёга оқизиб кетди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сел вақтинчалик дамбаларни ювиб кетиб, нефть маҳсулотларининг дарёга оқишига сабаб бўлди.
  • Eriell компанияси томонидан бурғилаш ишлари учун қурилган ҳовузлардаги нефть хомашёси Хангаронсой ва Бандихонсой орқали Сурхондарё дарёсигача етиб борган.
  • Ҳозирда мутахассислар томонидан дамбалар тикланиб, нефть оқиши тўлиқ тўхтатилган ҳамда сув ҳавзаларида назорат чоралари кучайтирилган.
  • Мутасаддилар келгусида бу каби экологик хавфларнинг олдини олиш мақсадида қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилишини маълум қилишди.

Сурхондарё вилоятида юз берган табиий ҳодиса экологик жиҳатдан жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Кучли ёғингарчилик ортидан юзага келган сел оқимлари нефть маҳсулотларини дарё ўзанига олиб тушгани ҳақида расмий маълумот берилди.

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Шуҳрат Суюнов маълум қилишича, воқеа Бойсун туманидаги Кофрун маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Хангаронсой сойида содир бўлган. Ушбу ҳудудда бурғилаш ишлари жараёнида ер юзасига чиққан нефть хомашёсини вақтинчалик сақлаш учун махсус ҳовузлар барпо этилган эди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳовузлар жорий йилнинг январ-февраль ойларида Eriell компанияси томонидан ташкил қилинган. Улар тупроқдан дамба кўтариш орқали қурилган бўлиб, асосий мақсад — нефть маҳсулотларининг сойга оқиб кетишининг олдини олиш эди. Ҳовузларда тўпланган нефть кейинчалик махсус техника воситалари ёрдамида ташиб чиқилган.

Бироқ 23 апрель куни Бойсун туманида кузатилган кучли ёғингарчилик вазиятни ўзгартириб юборди. Хангаронсойда сув сатҳи кескин кўтарилиб, сел оқими вақтинчалик дамбалардан ошиб ўтди. Натижада нефть аралашган сув оқими аввал Бандихонсойга, у ердан эса Қумқўрғон тумани орқали Сурхондарё дарёсига қуйилди.

Шунингдек, мутахассислар зудлик билан ҳолатни назоратга олишди. Айни куннинг ўзида Eriell компанияси томонидан зарарланган дамбалар тикланиб, нефтнинг сувга оқиб чиқиши тўлиқ бартараф этилгани таъкидланмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда ҳудуддаги барча сув хўжалиги ташкилотлари томонидан сел-тошқин хавфи юқори бўлган ҳудудларда назорат чоралари янада кучайтирилган.

Мутахассислар бу каби ҳолатлар табиий омиллар таъсирида юзага келганини таъкидлар экан, келгусида бундай вазиятларнинг олдини олиш учун қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилиши зарурлигини билдирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?