Тошкентда гастрономик туризм кўчаси: янги имкониятлар очилмоқда (фото)

2 дақиқа ўқиш478
Тошкентда гастрономик туризм кўчаси: янги имкониятлар очилмоқда (фото)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида ташкил этилган, узунлиги 2,1 километр бўлган замонавий гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишди.
  • Лойиҳа доирасида 165 та сервис объекти ташкил этилиб, 2 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди ҳамда тадбиркорларнинг туну кун ишлаши учун барча қулайликлар яратилди.
  • Бу каби ташаббуслар пойтахтнинг сайёҳлик жозибадорлигини оширишга хизмат қилмоқда ва жорий йилда яна 18 та шундай кўча барпо этилиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ўзбекистон овози кўчасида ташкил этилган замонавий гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишди. Ушбу лойиҳа мамлакатда ички туризмни ривожлантириш ва хизматлар турини кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.

Мазкур объект давлат раҳбарининг 2022 йил 30 апрелда қабул қилинган қароридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган бўлиб, 2025 йил сентябрь ойида ишга туширилган. Лойиҳани Россиянинг “City Makers” ва “Люди Архитектс” архитектура бюролари ишлаб чиққан.

Тошкентда гастрономик туризм кўчаси: янги имкониятлар очилмоқда (фото)

Кўчанинг умумий узунлиги 2,1 километрни ташкил этиб, бу ерда аҳоли ва сайёҳлар учун барча замонавий шароитлар яратилган. Хусусан, кенг пиёдалар ва велосипед йўлаклари, дам олиш ҳудудлари, селфи-зоналар, очиқ ҳаводаги спорт майдончалари ва биоҳожатхоналар барпо этилган. Шунингдек, болалар учун экомайдончалар ва арқонли боғлар, оилавий дам олиш масканлари ҳам фаолият юритмоқда.

Президент кўча бўйлаб юрар экан, таъмирланган уйлар, ободлаштирилган ҳудудлар ва яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди. Шу ерда истиқомат қилаётган фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади.

Тошкентда гастрономик туризм кўчаси: янги имкониятлар очилмоқда (фото)

Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллиард сўмни ташкил этади. Ҳозирда кўчада 165 та савдо ва сервис объекти фаолият юритмоқда. 89 та тадбиркорлик субъекти узлуксиз, яъни 24/7 тартибида ишлашга ўтган. Энг муҳими, 2 221 та янги иш ўрни яратилгани иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга.

Маълум қилинишича, 2025 йилда пойтахтда жами 26 та кўча туну кун ишлайдиган форматга ўтказилган. Бу йўналишга 540 миллиард сўм сарфланиб, 1 103 та янги объект ташкил этилди. Шунингдек, 315 та тадбиркор доимий иш режимига ўтди ва 26 та хорижий бренд фаолияти йўлга қўйилди.

Тошкентда гастрономик туризм кўчаси: янги имкониятлар очилмоқда (фото)

Бу ишлар ўз самарасини ҳам бермоқда. Ҳозирда мазкур кўчаларда кунлик ташриф буюрувчилар сони 80 мингдан 200 минггача етмоқда, 6 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.

Жорий йилда эса яна 18 та янги туризм кўчасини барпо этиш, 500 та янги объект ишга тушириш ва 7 мингга яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Тошкентда гастрономик туризм кўчаси: янги имкониятлар очилмоқда (фото)

Давлат раҳбари мутасаддиларга гастрономик туризм кўчалари сонини янада ошириш, мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш, хизматлар сифатини яхшилаш ва янги инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Бу каби ташаббуслар Тошкентни нафақат минтақада, балки халқаро миқёсда ҳам жозибадор туризм марказларидан бирига айлантиришга хизмат қилади.

Тошкентда гастрономик туризм кўчаси: янги имкониятлар очилмоқда (фото)

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?