Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида тарвуз бозорида мураккаб вазият юзага келди. Ушбу полиз экинларини етиштирувчилар тарвузга талаб йўқлигидан шикоят қилиб, уни далада теримсиз қолдиришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда EastFruit таҳлилчилари хабар берди.
Маълумотларга кўра, айримлар тарвузларни фақат чорва молларини боқиш учун йиғиб олмоқда. EastFruit улгуржи нархлари мониторинги шуни кўрсатадики, Ўзбекистон бозорида янги тарвузнинг улгуржи нархи ҳозирда рекорд даражада паст ва бир кило учун 8 сентни ташкил этади. Бироқ бу бозорга етказиб берилган ва сотувга қўйилган маҳсулот нархидир. Тарвузни арзонроқ нархда сотиш эса фойдасиз бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистонда тарвуз нархининг тушиб кетиши ва унга бўлган талабнинг деярли йўқлигининг сабабларидан бири уни асосий бозорга — Россияга экспорт қилишнинг ноқулайлигидир. Россияда тарвуз нархи рекорд даражага тушиб кетган ва айни пайтда ушбу мамлакатдаги тарвузнинг улгуржи нархи уни Ўзбекистондан етказиб бериш қийматига тахминан тенг.
“Бу мавсумда Ўзбекистондан Шарқий Европа ва Европа Иттифоқи мамлакатларига тарвуз экспорти қийин, чунки бу минтақаларда ҳам нархлар жуда паст. Хусусан, Украинадаги фермерлар оммавий йиғим-терим мавсуми бошланишидан олдин ҳам тарвузнинг ортиқча етиштирилиши ва унинг нархи тушиб кетишига дуч келди.
Шу учун Украина ва Ўзбекистонда тарвуз нархларидаги фарқ ташиш харажатларини қопламайди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатлари учун тарвузни Ўзбекистондан олиб келгандан кўра Украинадан сотиб олиш афзалроқ”, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Инвестициялар бўлими иқтисодчиси Андрий Ярмак.
Мева-сабзавот бизнеси бўйича халқаро эксперт Бахтиёр Абдувоҳидовнинг таъкидлашича, Тожикистонда ҳам вазият шунга ўхшаш.
“Фермерлар майда тарвузларни истаганларга бепул тарқатади, йирик тарвузларни эса ҳеч бўлмаганда, қандайдир нархда сотиш мумкин”, дейди у.
Шу билан бирга, бозорнинг баъзи иштирокчилари яқин келажакда Шарқий Европа мамлакатларида сифатли тарвуз нархлари бир оз тикланиши мумкинлигини истисно қилмайди. Бу аномал иссиқлик билан боғлиқ бўлиб, ҳосилнинг бир қисмини йўқотишга ёки унинг сифатини пасайтиришга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, қарама-қарши фикр ҳам мавжуд.
Ахир тарвузни оммавий йиғиш 2-3 ҳафтадан кейин бошланади, бу Украина бозорида нархлар даражасини янада пасайтириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”