date

2 минг сўздан иборат исм рекорд ўрнатди ва Гиннесс рекордлар китобига кирди

2 минг сўздан иборат исм рекорд ўрнатди ва Гиннесс рекордлар китобига кирди

Янги Зеландияда истиқомат қилувчи Лоуренс Уоткинс исм-фамилиясини ўзгартириб, унга 2 253 та сўздан иборат иккинчи исмларни қўшди ва Гиннесс рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Уоткинс 1990 йил март ойида ўз исмини расман ўзгартирган ва округ судига мурожаат қилиб, ушбу рекордни рўйхатдан ўтказишни сўраган. Илк бор суд унинг сўровини қабул қилган бўлса-да, кейинчалик рад жавоби қайд этилган.

Шунга қарамай, Уоткинс таслим бўлмади ва ишни Янги Зеландия Олий судигача етказди. Олий суд унинг фаолиятини тан олди ва уни расман дунёдаги энг узун исм эгаси сифатида қайд этди. Бироқ бундан кейин бундай вазиятлар такрорланмаслиги учун мамлакатдаги иккита қонун ўзгартирилди.

Гиннесс рекордлар китобида Уоткинснинг тўлиқ исми 6 саҳифага яқин жой эгаллайди. Унинг айтишича, у доим рекордчи инсонлардан илҳомланиб келган ва шу саҳнада бўлишни орзу қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2 минг сўздан иборат исм рекорд ўрнатди ва Гиннесс рекордлар китобига кирди