Ўзбекистонда кузнинг сўнгги ойлари ва қишда ҳаво ҳарорати тўсатдан совиш эффектига ўтиши мумкин. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Эркин Абдулаҳатов таҳлилига кўра, тўсатдан совиш эффекти — кузнинг сўнгги ойлари ва қиш мавсуми тўлиқ совуқ ўтади, дегани эмас.
“Аммо ўтган қишдагидек совуқлик тўлқини 3-4 кун давом этадиган йил ҳам бўлмайди. Совуқлик тўлқинлари узоқроқ давом этади. Эҳтимолий аномал совуқликлар кузатилиши мумкин. Биз дунёдаги асосий совуқлик тўлқинини келтирадиган, энг катта антициклон чеккаси кесиб ўтадиган минтақадамиз. Уни одатда шаклланиш сўнгги босқичида Сибир антициклони ҳам дейишади. Унинг таъсири жорий Ла-Нинё ривожланган даврда ҳудудларимизни узоқроқ совитиши мумкин. Шунинг учун, куз-қиш мавсумлари қуруқроқ бўлишини прогноз қиламиз”, дея қайд этди иқлимшунос.
Жаҳон метеорология ташкилоти таҳлилига кўра, 2023 йил июнь ойидан бери ерда қуруқлик ва денгиз сатҳининг жуда юқори глобал ҳарорати ҳукмрон. Ла–Нинё феномени қисқа муддатли совитиш ҳолатларини келтирган тақдирда ҳам бу атмосферадаги иссиқликни ушлаб турувчи иссиқхона газлари сабаб глобал дунё ҳарорати кўтарилишининг узоқ муддатли траекториясини ўзгартира олмайди.
“Ла-Нинё ҳодисаси 2020 йилдан 2023 йил бошигача баъзи минтақаларни совитиб юборганига қарамай, ушбу йилларда ҳарорат рекорд даражада иссиқ бўлди. 2023–2024 йиллардаги Эл-Нинё ҳодисаси 2023 йил июнь ойида ўзини намоён қила бошлаган. 2023 йил ноябрь–2024 йил январь ойларида эса юқори фаол босқичига чиққан. Ва ҳодиса тугашидан олдин у ўтмиш Эл-Нинёлар табиатидан келиб чиқиб, бутун кузатувлар тарихидаги энг кучли бешликдан бирига айланди. Сўнгги уч ойда Тинч океанида Эл-Нинё ёки Ла-Нинё феноменлари эмас, балки нейтрал шароитлар устунлик қилди.
Аммо метеорологлар ва иқлимшунослар ҳали ҳам дунёнинг турли нуқталарида кенг тарқалган экстремал об-ҳаво шароитларини, жумладан, ҳаддан ташқари иссиқлик ва ҳалокатли ёғингарчилик, сув тошқинларни кўрмоқда. Бу эса юзлаб, ҳатто минглаб инсонлар ўлими билан якунланяпти. Шунинг учун мавсумий прогнозлар Эл-Нинё ва Ла-Нинёнинг таъсиридаги иқлим шароитида дунё бўйича “эрта огоҳлантириш” тизимларига куч бериш асосий вазифа бўлиб қолмоқда”, дея масалани таҳлил қилди мутахассис.
Аввалроқ “Ўзгидромет” сентябрь ойида республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат 30-33 даражани, ойнинг иккинчи ярмида 26-29 даражани ташкил этишини прогноз қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?