Дунё бўйлаб 609 000 га яқин киши иштирок этган янги, кенг қамровли тадқиқот натижаларига кўра, ўрта ёшли ва кекса одамларда ёлғизлик деменция (орттирилган ақлий заифлик) ривожланиш хавфини 31 фоизга оширади.
Европа Иттифоқи бўйлаб 7,9 миллионга яқин одам азият чекаётган деменция касаллигига қарши дори-дармон йўқ. Бироқ касаллик хавфини оширувчи омиллар генетика ва турмуш тарзи билан боғлиқ бўлиб, уларга жисмоний фаоллик, чекиш, спиртли ичимликлар истеъмоли, ҳатто ижтимоий алоқалари сифати ҳам киради.
Nature Mental Health журналида чоп этилган янги тадқиқотдан маълум бўлишича, ёлғизлик ҳар қандай сабабга кўра деменция, Алцгеймер касаллиги ва қон-томир деменцияси ривожланиш хавфини оширади, бу айниқса диабет ёки семизлик билан оғриган кекса одамлар учун хавфли.
Бу, шунингдек, когнитив бузилишлар хавфини 15 фоизга оширади. Когнитив бузилишлар хотира йўқолиши, қарор қабул қилишда қийинчилик, диққатни жамлаш ёки бирор ишни якунлашдаги муаммоларни ўз ичига олган кенг тарқалган муаммодир. Тадқиқотчилар депрессия, ижтимоий изоляция ва бошқа потенциал хавф омилларини ҳисобга олишганида ҳам, натижалар ўз тасдиғини топди.
“Улар ёлғизлик келажакда деменция ривожланишининг жиддий хавф омили эканини кўрсатмоқда”, — деди тадқиқот муаллифларидан бири, Ирландиянинг Лимерик университети психология ўқитувчиси Парайк О Суиллеабҳайн
Ёлғизлик — кўп қатламли муаммо
Ирландия, Швецария, Франция, АҚШ ва Хитой олимлари бутун дунё бўйлаб кексайиш бўйича ўтказилган 21 та тадқиқот маълумотларини бирлаштириб, ёлғизлик, деменция ва когнитив қобилиятларнинг пасайиши ўртасидаги боғлиқликни мета-таҳлил қилган.
Тадқиқотларнинг аксариятида иштирокчилардан ҳеч бўлмаганда баъзи вақтларда ўзини ёлғиз ҳис қилган-қилмагани ҳақида сўралган, айрим тадқиқотларда эса уларнинг ёлғизлиги қанчалик кучли бўлгани баҳоланган.
Европа Иттифоқи мамлакатларида одамларнинг 35 фоизи вақтининг камида бир қисмида ўзини ёлғиз ҳис қилишини айтади. Бунда энг юқори кўрсаткичлар Ирландия, Люксембург, Болгария ва Грецияда қайд этилган.
О Суиллеабҳайннинг айтишича, тадқиқот натижалари ёлғизлик узоқ умр кўриш ёки инсонларнинг умр давомийлиги билан қандай боғлиқлигини тушунтиришга ёрдам беради.
Олдинги тадқиқотлар ёлғизлик билан инсулт ва Паркинсон касаллиги каби соғлиқ муаммолари ўртасидаги алоқани аниқлаб берганди.
Тадқиқот муаллифлари таъкидлашича, келажакда одамлар нима сабабдан ўзларини ёлғиз ҳис қилиши ва қандай турдаги ёлғизликни бошдан кечираётганини ўрганиш муҳим бўлади. Бу келгусида когнитив қобилиятларнинг пасайиши ва деменция хавфини чеклаш учун чора кўриш имконини беради.
Тадқиқот, Ёлғизлик, Ақлий заифлик, Ривожланиши хавфи “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Украина илк бор АҚШ ракетаси билан Россияга зарба берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди