Фото: Азамат Матракимов
Қозоғистон ва Ўзбекистон Орол денгизи ҳавзасидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиради. Қозоғистон парламенти Сенати йиғилишида мамлакатлар ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ратификация қилинди, деб хабар берди МИР24.
Қайд қилинишича, ҳозир Орол денгизи ҳавзасида 110 миллиард тонна заҳарли чанг тўпланган. Далалардан ювилган ўғитлар, денгиз тузи ва тубининг лой зарралари - хавфли аралашма шаклида ҳавога кўтарилиб, бутун Қозоғистон ва унинг чегараларидан ташқарига тарқалмоқда. Оқибатда, нафас олиш тизими касалликлари сони ортиб бормоқда.
«Шамолларнинг асосий йўналиши (68 фоизи) жанубга – қўшниларимиз: Қорақалпоғистон, Туркманистон ва ундан кейин Эронга йўналади. Тахминан 20 фоизи Казалинский туманига тўғри келади. Тахминан 12-15 фоизи шимолга йўналади. Йирик зарралар 50 километрлик зонага чўкмоқда, майда заррачалар узоқроққа учади – улар Шимолий Муз океанида, Норвегия, Гренландия, Тян-Шаннинг шимолий ва жанубий қисмларида, Ҳимолайда учрайди», деди Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Қозоғистондаги ижрочи директори Марат Нарбаев.
Таъкидланишича, Оролбўйида деградацияга учраган ерларнинг энг юқори улуши Ўзбекистонга тўғри келди – уч миллион гектар. Қўшни давлатлар Орол денгизининг саёзлашуви оқибатларига қарши биргаликда курашиш ва денгизни тиклашга келишиб олди. Бу борадаги илк қадамлар ҳам белгиланди.
«Орол денгизидаги экологик инқироз оқибатларини юмшатиш ва минтақадаги экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаракатларини мувофиқлаштириш имконини берадиган Орол ҳавзасидаги экологик вазиятни яхшилаш ва қум-туз бўронларини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди», деди Қозоғистон парламенти Сенати депутати Олга Булавкина.
Хабарга кўра, экологик ташкилотлар қуриган Орол денгизи тубига саксовул экмоқда. 2025 йилга бориб биргина Қозоғистоннинг ўзида бир миллион гектардан ортиқ майдонни кўкаламзорлаштириш режалаштирилган. Бу Қозоғистон томонидаги қуриб қолган ҳудуднинг деярли ярми. Тажриба майдонида саксовулнинг яшаш даражаси ўрганилмоқда. Унинг мақсади заҳарли тузнинг тарқалишини тўхтатишдир. Таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳам шундай ишлар олиб борилмоқда. Фақат экиш майдони икки баравар катта - тахминан икки миллион гектар.
Орол денгизининг саёзлашиши замонамизнинг энг йирик экологик офатларидан бири ҳисобланади. Ярим аср давомида унинг ҳажми 10 баробар камайган.
Қозоғистон, Ўзбекистон, Орол денгизи, Қутқариш, Ҳамкорлик “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Уйни харажатларсиз иситишнинг 10 та оддий усули
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Олимлар Қуёшнинг ноёб суратларини тасвирга олди