date

Samsung Galaxy S27 флагмани камераси 200 мегапикселли ўзгарувчан диафрагмага эга бўлади

Samsung Galaxy S27 флагмани камераси 200 мегапикселли ўзгарувчан диафрагмага эга бўлади

Samsung Galaxy S27 Ultra модели Galaxy S10 каби ўзгарувчан диафрагмали камерага эга бўлиши кутилмоқда. Ушбу объектив 200 мегапикселли датчик модулида жойлашади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Wисдом Пикачу инсайдерининг маълумотларига кўра, компания кейинги флагман учун ўзгарувчан диафрагмали асосий камерани синовдан ўтказмоқда. Бундай технология аввалроқ Galaxy S10 тармоғида қўлланилган эди.

Янги ёндашув ёрқин кундузги ёруғликда ҳам, қоронғи шароитда ҳам суратлар сифатини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, асосий камера модулида динамик диапазонни кенгайтирувчи LOFIC сенсори ўрнатилиши мумкин.

Аввалроқ Galaxy S27 Ultra смартфони 3 каррали оптик зумга эга телеобективдан маҳрум бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S27 флагмани камераси 200 мегапикселли ўзгарувчан диафрагмага эга бўлади