
Veolia Energy Tashkent компанияси аҳоли томонидан иссиқ сув рангининг вақтинчалик ўзгариши ҳақида келиб тушган мурожаатлар асосида иссиқлик тармоқлари ва ускуналарини текширишни бошлади. Бундай муаммога дуч келган фуқаролар 1347 ёки 71 200 00 56 рақамларига қўнғироқ қилиб, мурожаат қилишлари сўралади.
Шунингдек, яшаш жойидаги компаниянинг ҳудудий бўлинмаларига ёки Telegram-канал орқали (t.me/VeoliaOperativMarkazi) хабар юбориш мумкин. Мутахассислар барча мурожаатларни қайд этиб, бошқарув компаниялари ёки хонадонлар уюшмаси билан биргаликда уй-жой ва муҳандислик тармоқларини текширади.
Агар муаммо ташқи тармоқларга боғлиқ экани тасдиқланса, аҳолига иссиқ сув учун тўловларни қайта ҳисоблаш имконияти яратилади. Қайта ҳисоблаш учун компания вакили иштирокида далолатнома тузилади, унда муаммо хусусияти ва давомийлиги қайд этилади.
Ҳужжат имзоланганидан сўнг, у ҳудудий бўлимга юборилади ва тўловлар қайта ҳисобланади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.