
«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис жамоанинг Италия Суперкубогидаги ғалабасини изоҳлаб, Антонио Контенинг ишини алоҳида таъкидлади. У муваффақиятлар ҳушёрликни сусайтирмаслиги кераклигини, чунки ҳар қандай хато қимматга тушиши мумкинлигини қайд этди.
Шунингдек, Де Лаурентис бу ютуқнинг тарихий аҳамиятига тўхталиб, Диего Марадона давридан бери «Наполи» бир календар йил ичида икки совринни қўлга киритмаганини эслатди. «Контедан шубҳангиз бўлганми?
Чемпионатда биз ‘Болонья’га 0:2 ҳисобида ютқазгандик, ҳозир эса улардан реванш олдик, фарқи шундаки, бу сафар гаровда титул бор эди. Бугунги оқшом бизга завқ бағишлади, чунки Марадона давридан бери ‘Наполи’ бир йилда икки совринни қўлга кирита олмаганди ва бу, албатта, жуда катта аҳамиятга эга», — дея Де Лаурентиснинг сўзларини Sport Mediaset келтиради.
Эслатиб ўтамиз, 22 декабр куни «Наполи» Италия Суперкубоги учун ўйинда «Болонья» билан учрашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.