date

Жиззахда даҳшатли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

Жиззахда даҳшатли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада беш киши ҳаётдан кўз юмди. Фожиа 21-ноябр куни кечқурун, Тошкент–Термиз йўлининг 989-километрида юз берди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, ISUZU юк машинаси ҳайдовчиси йўл белгилари – 'Йўл беринг' ва 'Ўнгга ҳаракат' талабларини бузиб, йўлнинг белгиланган жойидан ташқарида Тошкент томон бурилишга уринган. Шу пайтда Тошкентдан Самарқандга кетаётган Lacetti автомобили келаётган эди.

Тўқнашув натижасида Lacetti машинасининг олд қисми ёниб кетган ва автомобиль бутунлай ёниб кул бўлган. Ҳайдовчи ва салон ичида бўлган тўрт нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

Жиззах вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда даҳшатли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди