Жиззахда Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлди

9-декабр куни соат тахминан 05:10 да Жиззах шаҳрининг "Хайробод" маҳалласида Nexia-3 автомобилини бошқараётган 19 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда Qalampir.uz Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБга таяниб хабар берди.
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарма-қарши йўлга чиқиб кетган ва юк машинаси билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида йигит оғир тан жароҳатлари олган.
Жабрланувчи зудлик билан Жиззах вилояти тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимига олиб борилган, бироқ у ерда вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг