
Татарлар – туркий халқларнинг энг қадимий бўғинидан. Улар нуфус жиҳатдан камчиликни ташкил қилса-да, ақли ўткир, идроки теран ва иродаси кучли миллат сифатида таснифланади. Бу жиҳат татар халқ донишмандлигининг маҳсули бўлмиш мақолларда ҳам ўз аксини топган.
Бахтни йўлдан излама, билимдан изла.
***
Дўстинг ўзингдан яхшироқ бўлсин.
***
Тил айтганни қулоқ эшитар.
***
Дарахтни япроқ безар, кишини ҳунар.
***
Олмос лойда ҳам — олмос.
***
Асалари бир чақмай, асал ололмайсан.
***
Беғам йигит – эшакка дўст.
***
Бойга ишонма, сувга суянма.
***
Қумга сув сепсанг билинмайди, қизингга берганинг кўринмайди.
***
Айбдорга бир таёқ, чақимчига беш таёқ.
***
Ақчанг бўлмаса ҳам виждонинг бўлсин.
***
Қимматбаҳо тош катта бўлмас.
***
Дўстни хафа қилганинг – душманни суюнтирганинг.
***
Хотининг чиройли бўлса, дўстларинг сўқир бўлсин.
***
Хотиннинг тили — лаққа чўғ.
***
Куёв келди – хон келди.
***
Мулла қизида ҳам қусур бор.
***
Тоғнинг кўрки – тош, қизнинг кўрки — соч.
***
Ҳар қопқонга ўлжа илинмас.
***
Қирчанғини минг мақтама, от бўлмайди.
***
Ханжарнинг юзи иккита, йигитники — битта.
***
Ёлғоннинг оёғи калта.
***
Чумолига шудринг – тўфон.
***
Кечувни билмай, сувга кирма.
***
Якка дарахт ўрмон бўлмас.
***
Қирғоқдагига денгиз чиройли кўринади, денгиздагига эса қирғоқ.
***
Дарё яқинида қудуқ кавламайдилар.
***
Отанг душманини дўст деб билма.
***
Темирчининг йўлдоши – кўмирчи.
***
Эл тик турса, сен ҳам тур.
***
Отинг оғилда бўлгани – Худонинг инояти,
Хотининг кўчада юргани – Худонинг жазоси.
ХУРШИДА тайёрлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар