Германиянинг Дуйсбург шаҳрида миграция хизмати ходимлари гимназияда ўқувчини мамлакатдан депортация қилиш учун олиб кетишди, дейди Kun.uz нашри. 14 ёшли ўқувчи Бивси Ранага дўстлари билан хайрлашиб олишга рухсат беришди, сўнгра ота-онаси билан Непалга йўл олаётган самолётга жойлаштиришган.
Рана дарс вақтида директор хонасига чақиртирилган, у ерда миграция хизмати ходимлари унга вазиятни тушунтиришган. Ўқитувчиларнинг сўзларига кўра, ўқувчи кўз ёшларини тутиб тура олмаган ва аслида депортация қилишмоқчи эканини билмаган.
30 май куни қиз оиласи билан Непалга учиб кетган.
Рананинг оиласи Германияга 1998 йилда кўчиб келган. Мактаб ўқувчиси Германияда туғилиб, Оснабрюк шаҳрида таълим олган 18 ёшли акаси билан бирга катта бўлган. Рананинг оиласи Непалдан кўчиб келганида уларга қочқин мақомини беришдан бош тортишган. 2013 йилда уларнинг яшаш учун рухсатномаси муддати якунига етган. Шаҳар маъмуриятининг қайд этишича, депортация юридик нуқтаи назарда қонуний. 2016 йилда маъмурий суд Рана ота-онасининг қочқин мақомини олиш ҳақидаги мурожаатини яна рад этди.
WAZ.de нашрининг қўшимча қилишича, қиз депортация ҳақида олти ҳафта аввал хабардор этилиши, шунингдек, мактабдаги дарслардан озод этилиши лозим бўлган. Таъкидланишича, мактаб вазиятга аралашишни мақсад қилган, қизнинг ота-онаси эса Дуйсбургга қайтиб келиш ҳаракатида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди