Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолиб кетган олти нафар ўзбекистонлик вояга етмаган бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, болаларнинг қайтарилиши Ўзбекистон Бош консулхонаси ва мутасадди идоралар кўмагида амалга оширилган. Ишчи гуруҳ 10 кун давомида болаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини олиб борган.
Болалар аввалига Санкт-Петербургдаги ижтимоий реабилитация марказлари ва “Транзит” ижтимоий бошпанасига жойлаштирилган. Маълумотларга кўра, болалардан бири уч йилдан буён онасидан ажралган ҳолда, отаси билан яшаб келган. Тергов давомида боланинг онасидан ноқонуний равишда олиб кетилгани ва яшаш жойидаги ижтимоий шароит унинг соғлиғига хавф туғдиргани аниқланган.
Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Бош консулхона ва бошқа мутасадди ташкилотлар болаларнинг хавфсиз қайтишини таъминлаган. Улар учун махсус гувоҳномалар расмийлаштирилиб, “Санкт-Петербург – Тошкент” авиарейси орқали ватанга кузатиб қўйилган.
Расмийлар ушбу жараён давомида халқаро ҳуқуқ нормалари ва болаларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳаракат қилганини билдирган.
Россиядаги ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга олиб келинди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар