date

“Sputnik Озарбойжон” раҳбари ҳибсдан чиқди: Кремль ва Боку келишиб олдими?

“Sputnik Озарбойжон” раҳбари ҳибсдан чиқди: Кремль ва Боку келишиб олдими?

Россия давлат ахборот агентлигига қарашли “Sputnik Озарбойжон” ижрочи директори Игор Картавих ҳибсдан уй қамоғига ўтказилди. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков баёнотига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Бокуда 1 июл куни ҳибсга олинган Картавихни озод қилиш ҳақидаги қарор 9 октябрь куни Душанбеда бўлиб ўтган Владимир Путин ва Илҳом Алиев учрашуви олдидан қабул қилинган. Ушаковнинг айтишича, масала озарбойжонлик ҳамкасби Ҳикмет Гажиев билан бевосита муҳокама қилинган.

“Россия сегодня” медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёвнинг сўзларига кўра, Картавих ҳозир Бокуда уй қамоғида бўлади. Россия ТИВ вакиллари аллақачон унга ташриф буюрган. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Шу билан бирга, “Sputnik Озарбойжон” бош муҳаррири Евгений Белоусов ҳануз тергов ҳибсхонасида қолмоқда.

Картавих озод этилганидан сўнг кўп ўтмай, яна бир резонанс иш юз берди: Москва Сатира театрининг собиқ раҳбари Мамедали Агаев ҳам ҳибсдан уй қамоғига ўтказилди. У август ойида 20 миллион рубл маблағни ўзлаштириш айблови билан қўлга олинганди.

РБК манбаси маълумотича, 9 октябрь куни Москвадаги Таганск суди Агаев ишини кўриб чиқиб, уни уй қамоғида қолдириш ҳақида қарор қабул қилган.

Кузатувчилар фикрича, Картавихнинг озод қилиниши Москва ва Боку ўртасидаги музокаралар фонида муҳим дипломатик қадам бўлиши мумкин. Бу ҳолат икки давлат муносабатларида янги юмшаш даври бошланганини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Sputnik Озарбойжон” раҳбари ҳибсдан чиқди: Кремль ва Боку келишиб олдими?