Боғчада болаларга яна куйиб кетган ширинлик берилди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Боғчада болаларга яна куйиб кетган ширинлик берилди

Тошкент вилоятида яна бир нохуш ҳолат жамоатчилик эътиборига тушди. Юқори Чирчиқ туманидаги 6-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида болаларга сифати шубҳали, ҳатто ёниб кетган ширинликлар берилгани ҳақида маълумот тарқалди. Бу ҳақда тегишли идораларга расмий мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда айтилишича, бундай ҳолатлар мактабгача таълим муассасасида илгари ҳам кузатилган. Болаларга берилган овқат маҳсулотлари меъёр ва таркибга риоя этилмаган ҳолда тайёрланар, фақат текширув бўлиши олдидан таомлар “чиройли ва мазали” қилиб тайёрланар экан.

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди. 8 октябрь куни туман таълим бўлими масъуллари ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Текширувлар жараёнида маълум бўлишича, воқеа 16 сентябрь куни тушлик пайти содир бўлган. Ошпаз А.Э. тайёрлаган пишириқлар пишириш вақтида ёниб кетган ва тарбиячи Ж.Э. уларни шундай ҳолда болаларга тарқатган. Аммо муассаса ходимларидан бири — С.П. бу ҳолатга эътибор бериб, болаларга ширинликни бермаган, ҳатто бу каби хатоларнинг мунтазам такрорланишини олдини олиш учун таъминотчиларни ҳам огоҳлантирган.

Шу билан бирга, ташкилот ҳамшираси Д.Ҳ. ушбу маҳсулотларни “сифатли ва яроқли” деб ҳужжатларда қайд этгани аниқланган. Бу ҳолат масъулиятсизлик сифатида баҳоланди.

Ўрганишлар натижасида аутсорсинг компанияси томонидан ишга олинган ошпаз А.Э. хизмат вазифасини бажаришда йўл қўйган қўпол хатолари сабаб ишдан бўшатилди. Шунингдек, муассаса раҳбари С.М. назоратни суст йўлга қўйгани учун расман огоҳлантирилди, ҳамшира Д.Ҳ.га эса “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланди.

Ҳозирда 6-сонли боғчада овқатланиш тизими ва маҳсулотлар сифати туман санитария бўлими ходимлари томонидан қатъий назоратга олинган. Камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, болалар соғлом ва хавфсиз овқатланиши — ҳар бир таълим муассасасининг асосий бурчи. Шу боис, бу каби ҳолатлар жамоатчилик назоратида бўлиши ва ҳар бир масъул шахс ўз вазифасига виждонан ёндашиши зарур.

Шундай қилиб, Юқори Чирчиқда содир бўлган ушбу ҳолат нафақат маълум бир боғча, балки бутун мактабгача таълим тизимидаги масъулият ва назорат масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?