Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти, Фориш туманида қурилаётган атом электр станцияси (AES) ҳудудига алоҳида темир йўл тармоғи қурилади. Бу ҳақда 6-октябрь куни ташкил этилган пресс-турда АEС қурилиши дирекцияси раҳбари Абдужамил Кальмуратов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, логистика масалалари ҳозирда фаол ҳал этилмоқда. Қурилиш учун зарур материаллар ва ускуналарнинг бир қисми айнан темир йўл орқали етказиб берилиши режалаштирилган. Шу мақсадда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан янги темир йўл йўналиши лойиҳалаштирилди.
Таъкидланишича, янги темир йўл линияси тахминан 9 километр узунликда бўлади. Мазкур йўл орқали AES учун муҳим бўлган оғир ускуналар, жумладан Россияда ишлаб чиқарилаётган реактор қисмлари ҳам олиб келинади.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳозирда Қозоғистон билан AES учун зарур юкларни мамлакат ҳудуди орқали олиб ўтиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳам халқаро логистика йўлагини шакллантиришда муҳим босқичлардан биридир.
AES қурилиши бўйича “Rosatom” билан ҳамкорликда йил якунигача қўшимча шартномалар имзоланиши режалаштирилмоқда. Аммо лойиҳада қўлланиладиган ураннинг бойитилиши масаласи ҳозирча очиқланмаган — бу мавзу "бироз ёпиқ" деб баҳоланди.
Жиззахда атом электр станцияси қурилиши учун 9 км темир йўл тортилади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар