Машҳур қўшиқчи ва актриса Селена Гомез яқинда ўз блогида оналик ҳақидаги орзуси билан ўртоқлашди. Бу мавзу "Вейверли Плейс сеҳргарлари" сериалининг қайта суратга олинаётган янги қисмидаги воқеалар сабабли яна долзарб бўлди.
Чекланган ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Селена ўзи ижро этган қаҳрамон — Алекс Руссонинг она сифатида акс этган кадрларини улашди ва ёзув остига:
“Умид қиламанки, бир кун келиб мен ҳам она бўламан”, — деб ёзди.
Гомез илгари берган интервюларидан бирида соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар туфайли фарзандни ўзи дунёга келтира олмаслигини тан олган эди. У бу ҳақда Vanity Fair нашрига шундай деган:
“Мен буни илгари ҳеч кимга айтмаганман, аммо афсуски, ўз фарзандимни кўтара олмайман. Соғлиғимдаги айрим муаммолар ҳаётимни ва чақалоқнинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Бу ҳол мени анча вақт безовта қилган.”
Шу билан бирга, Селена барибир она бўлиш истагини йўқотмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, у келажакда суррогат она хизматидан фойдаланиши ёки фарзанд асраб олиши мумкин.
Маълумки, Селена Гомез ҳозирда продюсер Бенни Бланко билан турмуш қурган. Улар 2024 йил 12 декабрда никоҳдан ўтганини эълон қилган, тўй эса 28 сентябрь куни Калифорнияда бўлиб ўтган. Маросим соддалиги ва самимий муҳити билан ажралиб турган бўлса-да, унда кўплаб машҳур меҳмонлар иштирок этишган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!