20:55 / 26.06.2019
2 640

Инновацион ривожланиш вазири: «Нуфузли илмий нашрларда мақола чоп этиш – илмий ютуқ эмас, сиёсий масала»

Инновацион ривожланиш вазири: «Нуфузли илмий нашрларда мақола чоп этиш – илмий ютуқ эмас, сиёсий масала»
Нима учун ўзбекистонлик етук олимларнинг илмий мақолалари дунёнинг таниқли журналларида кам чоп этилади? Scopus каби илмий лойиҳаларда нима сабабдан ўзбек олимларининг иштироки даражаси паст, уларнинг мақолаларига келтирилган ҳавола-иқтибослар сони кам?

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 26 июнь куни Халқаро пресс-клуб сессиясида мазкур саволларга қуйидагича жавоб берди.

«Чоп этиш – бу сиёсий масала. Бу – илмий ютуқ эмас. Энг зўр нарсангизни ҳам чоп эта олмайсиз. Масалан, шахсан ўзим қатор журналларнинг таҳрир ҳайъати аъзосиман. Сиёсий масала деганимда нимани назарда тутяпман, бу – жуда катта конкурс. Ҳар бир соҳада олимларнинг ўз йўналиши бор. Давлатлар ҳам бермайди бу конкурсни», – деган Абдураҳмоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Вазирнинг таъкидлашича, нуфузли хорижий илмий нашрларда мақола чоп қилишнинг энг мураккаб томонларидан бири – мақоланинг талаб этилган даражадаги инглиз тилида ёзилган бўлиши кераклигидир.

«Биз техник инглиз тилида ёза олмаймиз, мақолаларни журналлар талабида бера олмаймиз.

Шунинг учун биз битта катта лойиҳага қўл урганмиз. Буни шу ой ичида эълон қиламиз – Proofreading service.

Масалан, Хитойга бордик – деярли инглизча гаплашишмайди, бу тилда ёза олишмайди. Лекин ҳар ўнта олимидан биттасининг «Nature»да, «Science»да публикацияси бор. Сўрадик, қандай қилиб? Сабаби – уларда пруфридинг сервислар бор.

Пруфридинг – мақолани текшириб, ўша журналнинг талабига мослаб берадиган хизмат тури. Энг зўр мақолани, энг зўр тадқиқотни берсангиз ҳам, журналнинг талабига тушмагандан кейин, қайтариб юбораверади.

Ҳаммани инглиз тилида ёзадиган қила олмаймиз, бу аниқ. Ўзимизнинг тилда ёзамиз ва пруфридинг сервислардан фойдаланамиз. Олимларимиз ўзбек ёки рус тилида чиройли қилиб ёзиб берса, бу хизмат ҳақини биз тўлаб берамиз. Қолаверса, инсон фактори бирдан юқори бўлган ҳар бир мақолага мукофотлардан эълон қилмоқчимиз», – деди Инновацион ривожланиш вазири.

Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, ҳозирда Қозоғистон олимлари Ўзбекистондаги ҳамкасбларига қараганда 1,5 баробар кўп мақола чоп этмоқда. «Сабаби – пруфридинг сервисларидан аллақачон фойдаланишяпти», – дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инновацион ривожланиш вазири: «Нуфузли илмий нашрларда мақола чоп этиш – илмий ютуқ эмас, сиёсий масала»