date
views 3 504

2019 йил декабрда ўтадиган сайловлар нима билан фарқ қилади?

2019 йил декабрда ўтадиган сайловлар нима билан фарқ қилади?
Сайлов жараёнларини ташкил этишда бир қатор қулайликлар яратилди. Бу қулайликлар нималардан иборат?

2019 йил 24 октябрда Пойтахтимиздаги “Тараққиёт стратегияси“ марказида Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Марказий сайлов комиссияси вакиллари, соҳа мутахассислари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби, бунда фуқароларнинг иштироки, Сайлов кодекси билан белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамияти сингари муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтилди.

Олдимизда турган сайлов жараёнларининг ўзига хослиги нималардан иборат?

Шерзод Раббиев Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи:
- Албатта 2019 йилда бўладиган парламент сайлови ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига бўладиган сайловларга катта ва самарали тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 2019 йил декабрь ойида бўладиган сайлов муҳим жараён ҳисобланади. Бу тадбирда иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи ҳисобланади. Шунинг учун Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳам, қатор давлат ташкилотлари томонидан ҳам, сайлов қонунчилигини тушунтириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси бевосита қарорига асосан жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябрга қадар бутун мамлакат бўйлаб “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” деб белгиланди. Бунда бир нарсага аҳамият қаратиш керак, ҳар битта давлат органларига вазифа топширилди Сайлов кодексини, сайлов қонунчилигини аҳолига тушинтиришда кенг қамровли ишларни амалга вазифаси белгиланган.

Жорий йилдаги сайловлар, аввалги сайловлардан фарқли равишда ихчамлаштирилган, сайловга доир бир нечта қонун ҳужжатларини ўз ичига олган 103 моддадан иборат бўлган Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Бу биринчи марта. Хабарингиз бўлса, жорий йил 25 июн куни сайловга оид бир неча қонун ҳужжатлари бизда консилидация қилиниб Сайлов кодекси сифатида қабул қилинди, яъни Перезидентимиз томонидан имзоланди.

Сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида барча сайлов округлари, сайлов участка комиссия аъзолигига номзодларни ҳам уч кунлик маҳсус алоҳида дастур асосида ўқитиш ишлари амалга оширилди.

Бугунга қадар Марказий сайлов комиссияси томонидан нималар амалга оширилди?

Қурбонқулов Суяржон Марказий сайлов комиссияси аъзоси:
- Мамлакатимиз ҳозир катта сиёсий жараённи бошидан ўтказмоқда. Бугунги кунга қадар мамлакатимизда 150 та сайлов округлари ташкил қилинди ҳамда 150 та округ комиссиялари ўз фаолиятини бошлади. Шунингдек, вилоят, туман, шаҳар кенгашларига, маҳаллий кенгашларга ҳам сайлов бўлиб ўтади. Маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказувчи олти минг беш юз олтмиш еттита округ сайлов комиссиялари ҳам ўз фаолиятини бошлаб юбордилар. Сайловга 60 кун қолганида сайлов участкалари ташкил этилиши керак. Сайлов участкалари маҳаллий ҳокимликлар тавсиясига биноан округ комиссиялари томонидан тузилади.

Бугунги кун маълумот бўйича ўн минг икки юз эллик иккита сайлов участкалари тузилди. Бу жараён қонунчиликда сайловга 7 кун қолганда ҳам давом этиши мумкин. Демак, рақамлар ўзгариши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида биз хорижий мамлакатларда ҳам сайлов участкаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқдик. Хорижий мамлакатларда хизмат сафарида бўлган, хорижда яшаётган ватандошларимизга ҳам конституцион ҳуқуқларини ижро этишига шароит яратиб бериш мақсадида 53 та сайлов участкалари ташкил қилинди.

Ҳозир қандай жараён кетмоқда?
- Сайлов қонунчилигига мувофиқ сайловга 40 кун қолганда участка сайлов комиссиялари ишини бошлаши керак. Участка сайлов комиссияларининг тузилиш тартиби қонунчиликда белгиланганидек аввало бу номзодларни фуқароларни ўзини- ўзи бошқариш органлари корхона, ташкилот, муассасалар тегишли туман, шаҳар кенгашларига кўриб чиқиш учун тавсия этадилар. Туман, шаҳар кенгашларининг сессияларида ҳурматли депутатлар бу номзодларни кўриб чиқадилар ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун округ сайлов комиссиясига берадилар.
Сайловларнинг асосий жараёни участка сайлов комиссиясида бўлади. Сайловчиларимиз ҳам ўша ерда ўзларининг бевосида ҳуқуқларидан фойдаланадилар.

Овоз бериш жараёни участка сайлов комиссиясида бўлади. Округ сайлов комиссиялари участка сайлов комиссиясига билимли, ҳурматли, сайлов жараёнида иштирок этган номзодларни тавсия этишмоқда. Мақсад- бўладиган сайловларда участка сайлов комиссиялари фаолиятини қонуний, адолатли, шаффоф ижро этишини таъминлаш.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, етакчи олий таълим ўқув юртлари, Адлия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ва соҳанинг бошқа таълим, илмий, амалий, тадқиқот муассасалари олимлари, экспертлари ва амалиётчилари билан ҳамкорликда семинар-тренинглар дастурлари ишлаб чиқилгани, бунда анъанавий маърузабозликдан воз кечилиб, асосий эътибор амалий кўникмаларни оширишга қаратилаётгани қизиқтиради. Семинар-тренинглар ҳақида тушинча берсангиз?

Файзиев Шуҳрат, Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази директори:
- Бунга олдиндан тайёргарлик кўрилди. Июнь ойидан тайёргарлик кўрилдики, сайлов ташкилотчилари, барча округ комиссия раислари номзодлари, котибларига номзодларни биз одиндан ўқитдик. Босқичма-босқич каскад услубида, тўғон услуби дейилади. Тошкентдаги олий ўқув юртларидан 70 нафар префессор, ўқитувчилардан уч кун давомида сайлов қонунчиги бўйича ўқитиб, уларга тегишли сертификатларни бердик. Улар билан вилоятларга чиқиб 748 нафар экспертларни тайёрладик.

Семинар-тренинглар қаерда ташкил этилишидан қатъи назар – у хоҳ пойтахтдами ёки чекка ҳудуддами, машғулотларга сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича малакали эксперт, олим ва тажрибали амалиётчилар жалб этилмоқда. Ҳозирга қадар якунига етган икки босқичда сайлов комиссияларининг 51 мингга яқин раис, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар уч кунлик курсларда ўқитилган. Айни кунларда семинар-тренингларнинг навбатдаги босқичи давом этмоқда. Ўқишларга 30 мингдан кўпроқ сайлов комиссиялари аъзолари жалб этилган. Сайлов кунигача жами 180 мингга яқин киши тизимли равишда ўқитилиши назарда тутилган.

Сайлов ташкилотчилари ва сайловчилар тезкорлик билан фойдаланиши учун махсус “Saylov – 2019” мобиль илова ишлаб чиқилган бўлиб, у зарур маълумотлар билан муттасил тўлдириб борилмоқда. Махсус Телеграм мессенжер канали ишлаб турибди.
Жойларда ўтказилган семинар – тренингда бирорта бефарқ одамни кўрмадик. Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда барча корхона, ташкилот, муассасалар билан ишлаяпмиз.
Наргиза Камалова тайёрлади
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йил декабрда ўтадиган сайловлар нима билан фарқ қилади?