12:16 / 11.12.2019
3 187

Бухорода бир неча йил қамоқ жазосини ўтаган орган ходими оқланди

Бухорода бир неча йил қамоқ жазосини ўтаган орган ходими оқланди
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2014 йил 18 апрелдаги ҳукмига кўра, Ш.Яхёев, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Жиноят кодексининг45-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш хуқуқидан маҳрум қилинган.

Суднинг ҳукмига кўра, Ш.Яхёев ўз жиноий режасини амалга ошириш мақсадида, шу куни Ромитан тумани, Амир Темур кўчасида соат 14:00 ларда И.Норовнинг тоғаси А.Норов билан учрашиб, унга Ромитан тумани ИИБ ходимлари томонидан ноқонуний равишда нефть маҳсулоти сотаётганда ушланган жияни И.Норовга енгилроқ чора кўрилишида кўмаклашиш эвазига 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни пора тариқасида беришини талаб қилиб, унинг бу борада 3.000 эмас, балки 2.000 АҚШ доллари бериши ҳақидаги розилигини олишга эришиб, шу куни соат 6:00ларда Ромитан тумани Амир Темур кўчасида фуқаро А.Норов воситачилигида 2.000 АҚШ долларини пора тариқасида олган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддасида шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмиши учунгина жавобгар бўлиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мазкур жиноят иши юритилган вақтда амалда бўлган 1997 йил 2 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида судлар ҳукм чиқаришда иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим тамойилларига амал қилишга мажбурликлари, ушбу тамойилларни бузишлик ҳукмни қонуний эмас, деб топишга асос бўлиши, 6-бандида қўйилган айбловда судланувчининг айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлиши, 11-бандида жиноятни Жиноят кодексининг у ёки бу моддаси, унинг қисми ёки банди билан тавсифлаш бўйича суднинг асослантирилган хулосаси айблов ҳукмининг тавсиф қисмининг муҳим белгиси ҳисобланиши, бунда айбдорнинг ҳаракатлари нима учун айнан шу модда, қисм, банд билан тавсифланаётганлиги аниқ кўрсатилиши кераклиги, судланувчини жиноятни баҳоловчи категорияларга тегишли (масалан, жиддий зиён,оғир оқибатлар ва б.қ.) белгиларга қараб айбдор деб топганида, суд ушбу белгининг жиноий қилмишда бўлишлигига олиб келган асосларни ҳам келтириши шартлиги тушунтирилган.

Бироқ, биринчи инстанция суди судланувчига нисбатан айблов ҳукми чиқаришда қайд этилган Қонун талаблари ва Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига риоя қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддасига мувофиқ, қилмишида жиноят таркиби бўлмаган шахс айбсиз деб топилиши лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди кассация судлов ҳайъатининг 2019 йил 7 ноябрдаги ажримига кўра Ш.Яхёевнинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг “б” бандида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилиб, Ш.Яҳёев оқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода бир неча йил қамоқ жазосини ўтаган орган ходими оқланди