11:06 / 11.03.2020
5 798

Америкалик олим Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши курашишдаги энг асосий муаммоси нимада эканлигини айтди

Америкалик олим Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши курашишдаги энг асосий муаммоси нимада эканлигини айтди
Америка Микробиология жамияти аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов коронавирус тарқалиши мумкин бўлган ҳолатда Ўзбекистоннинг асосан қандай муаммога дуч келишини айтиб ўтди.

Энг катта муаммо — бу сунъий нафас бериш аппаратларининг етишмовчилиги ва уларни оладиган жойнинг йўқлиги билан боғлиқ. Буюртма берадиган жой ҳам, — деди у. — Улар фақат ички захиралар эканлигини билиб турибсиз. Жаноб вазир бу масала билан шахсан шуғулланяпти. Агар вирус кириб келиши билан боғлиқ ҳолат қайд этилса, агар оғир вазият кузатиладиган бўлса, сунъий нафас бериш қурилмалари керак бўлади. Бундай ҳолатларда ушбу аппаратларнинг бўлиши жуда муҳим”.

Ўз навбатида америкалик олим Ўзбекистонда тиббий менежмент яхши йўлга қўйилгани, пойтахтнинг ўзида 40 та бокс хоналар тайёрлангани, бу эса ҳали коронавирус аниқланмаган давлат учун яхши кўрсаткич эканига урғу берди.

Агар Хитой, Италия ёки Жанубий Корея даражасидаги эпидемия кузатиладиган бўлса, албатта 40 та боксни кенгайтириш кераклигини биз тушунамиз, — дея қўшимча қилди эксперт. — Чунки шифохоналар беморлар билан банд этилган, шунинг учун энг катта муаммо буни қандай амалга ошириш билан боғлиқ.
Мен, шунингдек, ЖССТнинг барча даражалардаги тиббиёт ходимларини интенсив тарзда ўқитиш зарурлиги тўғрисидаги фикрини қўллаб-қувватлайман. Энагаларни ҳам ўргатишни эсингиздан чиқарманг. Зеро улар бу нима эканлигини ҳатто тасаввур ҳам эта олмайдилар.Лекин нафақат шифокорлар, балки улар ҳам ушбу жараёнларда иштирок этишади. Бу жуда мураккаб вазифа
”.

У бугунги кунда Ўзбекистонда мазкур эпидемия билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаганига ишончи комил эканлигини билдирган.
Ўзбекистон коронавирус ҳолати умуман қайд этилмаган давлатлардан биридир. Бу борада улкан саъй-ҳаракатлар ишга солиняпти. Иккита лабораторияда ташхис қўйиш ишлари олиб бориляпти, Вирусология институти бор, барчаси мени қониқтиради, ишлар яхши олиб борилмоқда”, — деди у.

Федотов ушбу касалликка қарши воситалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Янги вакцинани яратиш янги дори препаратини яратишдан кўра узоққа чўзилади. Икки йил давомида вакцина дозалари Ўзбекистонга кириб келади деб ўйламайман, — деди Федотов. — Боз устига, нимага икки йил ичида ушбу эпидемияни бартараф эта олмас эканмиз. Бундан ташқари, Centers for Disease Control and Prevention томонида қайд этилишича, бу мавсумий вирус ва у мавсуми билан одатий респиратор инфекциялари каби йўқолиб кетади. Лекин бу у яна қайта пайдо бўлмайди дегани эмас. Шу боис бизга вақт керак. Ишлашимиз учун энг муҳими ҳам шу аслида”.

У коронавирусдан дори воситасини яратиш бу космик қурилма ясаш эмаслигини таъкидлади.
Бу ерда асосийси синовдир, чунки ҳеч ким одамларга синалмаган препаратни бермайди, — деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Америкалик олим Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши курашишдаги энг асосий муаммоси нимада эканлигини айтди