date

Сайёҳлар ўлими ортидан Истанбулда 11 киши ҳибсга олинди

Сайёҳлар ўлими ортидан Истанбулда 11 киши ҳибсга олинди
Истанбулда сайёҳлар ўлими ортидан 11 киши ҳибсга olindi.Bu ҳақда IHA ахборот агентлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Германиядан келган Божеклар оиласининг ўлими билан боғлиқ тергов доирасида Истанбул полицияси Harbour Suites меҳмонхонасини ёпиб, уни тўлиқ текширувга олган.

Расмийларга кўра, қўлга олинганлар сони 11 нафарга етган, улар орасида дезинфекция компанияси ходими ва меҳмонхонанинг икки нафар ишчиси ҳам бор.

Воқеа 12 ноябрь куни содир бўлган. Немис сайёҳлари — ота, она ва икки фарзанд — қусиш ва ўзини ёмон ҳис қилиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган, бироқ улар ўша куни қўйиб юборилган. Эртаси куни, уларнинг икки нафар фарзанди (уч ва олти ёшда) вафот этган, онаси эса кейинги куни ҳаётдан кўз юмган. Ота ҳозирда интенсив терапия бўлимида оғир аҳволда қолмоқда.

Терговга яқин манбалар меҳмонларнинг аҳволи меҳмонхона сув тизими ёки дезинфекция жараёнида ишлатилган кимёвий моддалар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шунга қарамай, бу версиялар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Маълум бўлишича, Harbour Suites меҳмонхонаси ўз ошхонасига эга эмас, фақат ичимлик суви тақдим этади. Шу боис, асосий эътибор сув манбаларига қаратилган.

Ҳодиса Истанбул жамоатчилиги ва Германия оммавий ахборот воситаларида катта резонанс уйғотди. Германия элчихонаси воқеани диққат билан кузатмоқда ва маҳаллий идоралар билан ҳамкорликда расмий тиббий экспертиза ўтказилишини талаб қилган.

Тергов давом этмоқда, аммо ҳозирча аниқ сабаб ҳақида расмий баёнот берилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Сайёҳлар ўлими ортидан Истанбулда 11 киши ҳибсга олинди