
“Манчестер Сити”нинг етакчи ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Норвегия терма жамоасининг ЖЧ–2026 йўлланмасига эришгани ҳақида биринчи фикрларини билдирди. Унинг сўзларига қараганда, бу ғалаба нафақат қувонч, балки узоқ йиллардан бери елкада турган масъулият юкидан халос бўлганидек енгиллик ҳам бахш этган.
Ҳоланд айтишича, Норвегия сўнгги йилларда изчил йўлни танлаб, индивидуал ва жамоавий жиҳатда сезиларли ўсишга эришди. Айниқса Нуcа ва Бобб каби ёш юлдузларнинг тез ўсиши, шунингдек, Оскарнинг “Манчестер Сити”да асосий таркибга чиқиши терма жамоанинг салоҳиятини янада мустаҳкамлади.
Ҳужумчи таъкидлашича, Италияни ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб этиш Норвегиянинг қай даражада кучли ва хавфли рақибга айланганини намойиш қилади. У бу ғалабани жамоанинг катта меҳнати, интизоми ва руҳий тайёргарлигининг меваси сифатида баҳолади.
“Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этишимиз — бу жамоамизнинг янги босқичга чиққанини кўрсатади. Биз энди нафақат йўлланма олган жамоамиз, балки йиғма таркибда жиддий рақобат кўрсата оладиган даражада кучлимиз. Буни барча англаб қўйсин”, — деди у.
Маълумот учун, ҳал қилувчи баҳсда Норвегия сафарда Италияни йирик 4:1 ҳисобида ортда қолдириб, ЖЧ–2026нинг навбатдаги иштирокчилари сафига қўшилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.