date

Бангладешда ағдарилган бош вазирга ўлим ҳукми чиқди

Бангладешда ағдарилган бош вазирга ўлим ҳукми чиқди

Бангладеш суди мамлакатнинг собиқ бош вазири Шейх Хасинага инсониятга қарши жиноятлар содир этгани учун ўлим жазосини белгилади.

Айтилишича, у ва унинг яқин ҳамкорлари 2024 йилда юрт бўйлаб авж олган оммавий норозилик намойишларини кескин куч билан бостиришда айбдор деб топилган. Мазкур тартибсизликлар кейинчалик инқилобга айланган эди.

Шейх Хасина 15 йиллик авторитар бошқарувдан сўнг мамлакат сиёсий инқироз гирдобига тушган. БМТ маълумотларига кўра, унинг даврида бўлган қатағонларда тахминан 1400 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Суд жараёни бир неча ой давом этган бўлиб, масофадан берилган кўплаб гувоҳликлар тингланган. Гувоҳларнинг баёнотига кўра, у норози фуқароларни оммавий равишда йўқ қилиш буйруқларини бергани айтилган.

Ағдарилгандан кейин Шейх Хасина Ҳиндистонда паноҳ топган ва барча айбловларни рад этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бангладешда ағдарилган бош вазирга ўлим ҳукми чиқди