date

Ўзини милиция ходими деб таништирган товламачи қўлга олинди

Ўзини милиция ходими деб таништирган товламачи қўлга олинди

Навоий вилоятида ўзини ички ишлар ходими сифатида таништириб, аёлни шахсий видеолари билан шантаж қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёз Қосимов маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятида яшовчи 25 ёшли Р.Ж. ижтимоий тармоқ орқали навоийлик аёл Ф.Т. билан танишиб, у билан ишқий муносабат ўрнатган. Қисқа вақт ичида аёлнинг ишончига кирган Р.Ж. унинг ярим яланғоч расм ва видеоларига эга бўлган.

Орадан вақт ўтиб, ўзаро келишмовчилик туфайли Р.Ж. ўзини ички ишлар ходими сифатида кўрсатиб, аёлни шахсий сурат ва видеоларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқита бошлаган. У пул талаб қилиб, товламачилик билан шуғулланган.

“Аввалига қариндошларимдан қарз олиб, унга пул бера бошладим. Аммо у кунора яна сўраб, шантажни давом эттирди. Охири ички ишлар идорасига мурожаат қилишга мажбур бўлдим”, — деган жабрланувчи Ф.Т. тергов жараёнида.

Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ва Навоий вилояти ИИБ жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилган ва товламачиликда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

Ушланган Р.Ж. айбини тўлиқ тан олган:
“Мен бу ишларимни ҳеч ким билмайди, деб ўйлагандим. Энди қилган ишларим учун қаттиқ пушаймонман”, — деган у сўровда.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) асосида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзини милиция ходими деб таништирган товламачи қўлга олинди