
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ноқонуний олтин савдосига оид ҳолатни фош этди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Операция иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилди. Мазкур иш бўйича Навоий ва Самарқанд вилоятларидан уч нафар гумонланувчи қўлга олинди.
Улардан жами вазни 475 грамм бўлган икки дона олтин қуймаси мусодара қилинди. Ушбу олтинлар ноқонуний йўл билан қўлга киритилгани аниқланди.
Мусодара қилинган олтинларнинг умумий қиймати 740,4 миллион сўмни ташкил этди. Қўлга олиш операцияси гумонланувчиларнинг келишилган сумманинг бир қисмини олаётган вақтида амалга оширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.