Президентлар ҳамкорликка оид янги ҳужжатлар тўпламини имзолади

1 дақиқа ўқиш130
Президентлар ҳамкорликка оид янги ҳужжатлар тўпламини имзолади

Кўксарой қароргоҳидаги самарали музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Қўшма баёнот имзолади.

Президентлар ҳамкорликка оид янги ҳужжатлар тўпламини имзолади

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди:

  • Ўзбекистон – Туркманистон чегараолди савдо зонаси фаолияти тўғрисидаги шартнома;
  • Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги битим;
  • Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
  • Халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
  • Адлия вазирликлари ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Маданият соҳасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Нефт маҳсулотлари ва суюқ кимёвий юкларни ташиш учун темирйўл вагонларини етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
  • Биологик хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми;
  • Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институти ўртасида Ўзбекистон – Туркманистон экспертлар кенгашини тузиш тўғрисидаги меморандум;
  • Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ҳамда Туркманистон Давлат, ҳуқуқ ва демократия институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
  • Ўрмон хўжалиги соҳасида 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”;
  • Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан Лебап вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан Ахал вилояти ҳокимлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан Тошҳовуз вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар.

Ушбу ҳужжатлар янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, савдо айланмасини ошириш, транспорт ва логистика салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, шунингдек, гуманитар ва ҳудудлараро алоқаларни чуқурлаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?