00:35 / 07.07.2020
4 998

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 78 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 6 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10362 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 16 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 342та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу янги рекорд ҳисобланади. Бундан аввалги рекорд 4 июль куни қайд этилганди - ўша куни 318та янги ҳолат аниқланганди.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 62 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 7 нафар, жами 106 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача 6628 бемор касалликдан тузалиб чиққан.

Тошкентда 3 бемор вафот этди ва жами ўлимлар сони 37тага етди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3697 нафар бемор даволанмоқда, улардан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди

Жамият янгиликлари