
Европа Иттифоқи аҳолиси орасида ўлим сабабларидан бири — атроф-муҳит омиллари, жумладан, ҳаво ифлосланиши ва аномал иссиқлик. Бу ҳақда Еврокомиссия сайтида чоп этилган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.
Ҳар саккизинчи европалик (минтақадаги жами аҳолининг 13 фоизи) «атроф-муҳит сифати ёмонлиги» боис вафот этяпти. Ҳисоботда таъкидланишича, ушбу омил билан ўлим даражаси ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор.
«Атроф-муҳит сифатини яхшилаш орқали ушбу ўлимларнинг олдини олиш ва статистикани сезиларли даражада камайтиришга эришиш мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Хуллас, ҳавонинг ифлосланишини саломатликни ёмонлаштирувчи хавфли сабаблардан бири дея аташди: ҳар йили у 400 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда. Ифлосланган ҳавода хавфли моддаларнинг узоқ вақт таъсир кўрсатиши диабет, саратон ва ўпка касалликларини чақириши мумкин. Шунингдек, ифлосланиш туфайли COVID-19 пневмонияси билан касалланган беморлар орасида ўлим кўрсаткичи ошаётган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг