date

Ҳақни талаб қилиш — кучсизлик эмас, жасоратдир!

Ҳақни талаб қилиш — кучсизлик эмас, жасоратдир!

Оилавий низолардан кейин энг муҳим вазифа – ҳар бир томоннинг қонуний ҳақ-ҳуқуқини таъминлашдир. Шу мақсадда Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан амалга оширилган навбатдаги иш ҳақиқий адолат намунаси бўлди.

Оилавий келишмовчилик сабаб, турмуши бузилган Ф.М. собиқ турмуш ўртоғининг уйидан келинлик сепларини олиб кетмоқчи бўлди-ю ололмади. Шу сабабли, бу ишни суд орқали ҳал қилишга қарор қилди.

Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг қарорига кўра қарздор И.Ш.дан унинг собиқ рафиқаси Ф.М. фойдасига 34 турдаги 45 миллион 100 минг сўмлик мол-мулклар олиб берилди. Бу нафақат адолат, балки хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳам ёрқин кўриниши бўлди.

Шунингдек, қарздордан 2 миллион 60 минг сўм ижро йиғими ва ундирувчи фойдасига 1 миллион 804 минг сўм суд харажатлари ҳам тўлиқ ундирилди. Бу билан ижро иши тўлиқ бажарилиб, суд қарори амалда таъминланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳақни талаб қилиш — кучсизлик эмас, жасоратдир!