Тошкентда бир эркак туш таъбири баҳонасида икки аёлга шилқимлик қилди

1 дақиқа ўқиш685
Тошкентда бир эркак туш таъбири баҳонасида икки аёлга шилқимлик қилди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида дам олишга келган эркак икки аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда суд ҳужжати орқали маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, 14 октябрь куни “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи З.Ф. ёмон туш кўргани учун уни “ўқиб бериши” мумкин бўлган таниш аёл орқали М.А. исмли эркакни уйига чақирган.

Аёлнинг таниши М.А. хизматини “тушни ўқиб бериш” деб таърифлаб, З.Ф. унга 3,6 миллион сўм тўлаши кераклигини айтган. Аммо хонадонга келган эркак илгари унинг жиянига, кейин эса ўзига нисбатан номаъқул ҳаракатлар қилиб, ўпмоқчи бўлган.

Қўрқиб кетган З.Ф. дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.

21 октябрь куни Янгиҳаёт туман судида иш кўриб чиқилди. Судда М.А. қилган ишини тан олган ва пушаймонлигини билдирган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (“Шаҳвоний шилқимлик қилиш”) бўйича айбдор деб топиб, 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Мутахассислар фуқароларни бегона шахсларни уйга чақиришда эҳтиёткор бўлишга ва ҳар қандай ноодатий ҳолатда ҳуқуқ-тартибот идораларига зудлик билан мурожаат қилишга чақиради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?