date

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида ЙТҲ содир бўлди

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида ЙТҲ содир бўлди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида автомобиллар тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Хабарга кўра, воқеа 23 октябр куни соат 13:15 атрофида Олтинкўл тумани “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтган Д-105 “Фарғона ҳалқа йўли”нинг 132-километрида юз берган.

1990 йилда туғилган ҳайдовчи В.М. ўзининг Nexia-3 автомашинаси бошқариб кетаётиб ухлаб қолган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, ўз йўналишида келаётган Nexia билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-3 нинг бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида ЙТҲ содир бўлди