Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро Ж.Е.дан ундирувчи банк фойдасига 407 млн. 393 минг сўм ундириш, ундирувни қарздорга тегишли бўлган, гаровдаги “JETOUR” автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармасига 09.09.2025 йилда келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонунининг 23-моддасига асосан ижро юритиш қўзғатилиб, қарздорга 5 кунлик ихтиёрий муддат белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида, ундирувчи иштирокида “JETOUR” хатланиб, ҳозирда мазкур ижро ҳужжати юзасидан хатланган мулкни аукцион савдоларига чиқариш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар