
Тошкент шаҳрида бўлажак куёвнинг келинни алдаш орқали уйини сотиб юборгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. Бу ҳолат юзасидан пойтахт шаҳар ИИББ расмий баёнот берди.
Маълумотларга кўра, 1997 йилда туғилган Ш.Р. 1999 йилда туғилган Ш.А.га турмуш қуришни ваъда қилиб, унинг ишончига кирган. Тўйдан аввал “молиявий муаммоларини ҳал этиш учун уйни вақтинча гаровга қўйиш керак” деган баҳона билан келиннинг уйини бошқа фуқарога 240 минг долларга сотиб юборган.
Ҳолат бўйича Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов жараёнида у бошқа фуқароларга нисбатан ҳам шунга ўхшаш фирибгарлик ҳолатларини содир этгани аниқланган.
Ҳозирда иш Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари фуқаролардан бу каби ҳолатларда эҳтиёткор бўлиш ва молиявий битимларни расмий равишда тасдиқлашни тавсия қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.