22:45 / 20.10.2020
2 289

Қўлқопларни жамоат транспортларида тақиш талаби қанчалик тўғри?

Қўлқопларни жамоат транспортларида тақиш талаби қанчалик тўғри?
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКА ҳузурида ташкил этилган брифингда бугунги кунда умумий автотранспортлардан фойдаланишда қўлқопларни тақиш талаби қанчалик тўғри ва фойдали эканлиги борасидаги саволга жавоб берди.

- "Охирги пайтда қўлқопларни автотранспортларда кийиб юриш талаби кучайтирилгани кўпчиликда қандайдир тушунмовчилик ва норозиликларни келтириб чиқармоқда. Лекин эсласак, карантин талаблари камайтирилиши жараёнида айрим талаблар сақланиб қолиниши белгиланган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сиз ўзингизни доимий равишда коронавирусдан ҳимоялашингиз учун талаб ва тартиблар белгиланган.

Доимий тарзда касалликдан ҳимоя қиладиган воситалардан бири — қўлқоплардан кўп инсонлар кирадиган дўконлар, умумий автотранспортларда фойдалансангиз, автотранспортларга кириб у ердан чиқаётганда қўлқопларни ечиб ташласангиз, сиз ўша жараёнда қўлларингиз ва терингизга вирус ёпишиб қолишидан ўзингизни ҳимоя қилган бўласиз.

Кейинчалик вирусни юзингиз, кўзингизга теккизиб юқтириш ёки оилангизга кириб боришининг олдини олган бўласиз. Қўлқоплардан доимий фойдаланиш сизни нафақат касалланишдан, балки оилангизга вирус кириб боришидан ҳам ҳимоя қилади
", - дейди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилиши ҳақида хабар берилганди. Транспорт вазирлиги бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилиши, йўловчиларнинг қўлқоп таққан-тақмаганини махсус ишчи гуруҳ назорат қилиб боришини маълум қилган.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев эса жамоат транспортида йўловчиларга тарқатиладиган тиббий қўлқоплар транспорт корхоналари ҳисобидан, яъни давлат томонидан қопланишини билдирган. Шунингдек, жамоат транспортида тиббий қўлқоп тақишнинг мажбурий қилинишига нима сабаб бўлганига ҳам тўхталиб ўтган.

«Бунинг энг асосий сабаби – ҳар бир йўловчи бир кунда ўртача 20-30 дақиқани транспортда ўтказади. Шу даврда йўловчиларимизга чиптачилар, ҳайдовчилар ҳамда метродаги касса ва метро операторлари томонидан бепул бир марталик қўлқоплар тарқатилмоқда. Метро, автобус тутқичлари қўлқоплардан фойдаланган ҳолда ушланса, касалликни юқтириб олиш хавфи камаяди», — деган Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси вакили.

У метрополитеннинг ҳар бир вестибюли, бекатида кузатув ўтказилганини, унга кўра, антисептик қуйиш мосламаси ўрнатилган бўлишига қарамай, ундан фойдаланганлар кўрсаткичи, 5-10 фоизни ташкил қилганини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўлқопларни жамоат транспортларида тақиш талаби қанчалик тўғри?