Фото: «Fb.ru»
Айрим ўсимлик маҳсулотлари одам организмида коронавирус фаоллигини самарали равишда камайтиришга қодир. Буни Ульм университети Тиббиёт маркази Молекуляр вирусология институти олимлари тажрибалар орқали исботлаб беришди. Мутахассисларнинг хулосалари «bioRxiv» журналида чоп этилди.
Тадқиқотчилар хона ҳароратида табиий маҳсулотларни вируслар билан аралаштиришди. Маълум вақтдан сўнг улар COVID-19 ўзини қандай тутишини ўрганишди. Бунинг натижасида меваси қора оддий рябина организмдаги 97% гача коронавирусни бор-йўғи беш дақиқада нобуд қилишини аниқлашди. Анор шарбати ҳам вирусга қарши кучли таъсир қилиш хусусиятига эга. У билан оддий томоқни чайиш ҳам 80% гача COVID-19 патогенларини ҳалок қилади.
Бошқа табиий шарбатлар, шунингдек, кўк чой ҳам коронавирусни сезиларли заифлаштиради. Экспертларнинг сўзларига кўра, бу вирусга ҳалокатли таъсир кўрсатувчи нордон муҳит ва ўсимлик полифеноллари билан боғлиқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Коронавирусни даволашда янги потенциал восита топилди

Олимлар коронавирус кимларда узоқроқ давом этишини аниқлашди

Коронавирусни аниқлашнинг қандай усуллари мавжуд?

Францияда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекорд қайд этилди

Иммунитет ёрдам бермайди. Унда коронавирусни қандай тўхтатиш мумкин?

Олимлар поездда коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш йўлини аниқлашди