АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг маълум қилишича, АҚШ кучлари Колумбияга тегишли кемани уриб туширган. Кема Колумбиянинг чап қанотдаги Миллий озодлик армияси билан боғлиқ деб айтилмоқда. Ҳегсетнинг сўзларига кўра, операция Кариб денгизида ўтказилган ва натижада уч киши ҳалок бўлган.
Унинг баёнотида айтилишича, кема ноқонуний гиёҳванд моддалар савдосида қатнашган. Бироқ у бу даъвони тасдиқловчи далилларни келтирмаган. Пентагон бу воқеа ҳақида қўшимча маълумот бермаган, Колумбия элчихонаси эса изоҳ сўровларига жавоб бермаган.
Шу куни АҚШ президенти Доналд Трамп Колумбия президенти Густаво Петрони танқид қилди. У Петрони “гиёҳвандлик ишлаб чиқаришни рағбатлантирмоқда” деб айблаб, Колумбияга ажратиладиган молиявий ёрдамни тўхтатишини эълон қилди.
Трамп маъмурияти сўнгги ойлар давомида Кариб денгизида бир неча кемаларга зарба берган. Бу ҳаракатлар Колумбияда кескин танқидга сабаб бўлди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу амалиётларни “денгиздаги ноқонуний ўлдиришлар” деб баҳолаган.
Сўнгги пайтларда АҚШ ва Колумбия ўртасидаги муносабатлар таранглашган. Трамп қайта ҳокимиятга қайтгач, икки давлат ўртасида сиёсий келишмовчиликлар кўпайган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!