date

Украина дрони Россия ва Қозоғистон газ алоқасини узди

Украина дрони Россия ва Қозоғистон газ алоқасини узди
Россиянинг Оренбург вилоятидаги йирик газни қайта ишлаш заводи Украина дрони ҳужуми натижасида ишдан тўхтади. Шу сабабли Қозоғистондан газ қабул қилиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Вилоят ҳокими Евгений Сонтсевнинг айтишича, дрон зарбаси заводнинг бир қисмида ёнғинга сабаб бўлган. Ёнғин тезда ўчирилган, аммо ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ тўхтатилган.

Бу завод Қозоғистоннинг Карачаганак конидан келадиган газни ҳам қабул қилади. Шу сабабли ҳужум Қозоғистон энергетика тизимига ҳам таъсир кўрсатди. Ҳозирча газ узатиш қайта тикланмаган.

Украина расмийлар сўзларига кўра, улар Россиянинг энергия инфратузилмасига зарба бериш орқали Москванинг ҳарбий бюджетини заифлаштирмоқчи. Украина бу ҳужумни ўзининг “ҳимоя стратегияси” доирасида амалга оширганини айтмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги эса бир кечада 45 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди. Улардан 12 таси Самара, 11 таси Саратов ва бири Оренбург вилояти устида йўқ қилинган. Расмийларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина дрони Россия ва Қозоғистон газ алоқасини узди