date

Вазир ёш болани қутқариб қолган талабани тақдирлади

Вазир ёш болани қутқариб қолган талабани тақдирлади

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида қаровсиз қолган ёш болани қутқариб қолган Тошкент кимё-технология институти талабаси Муҳриддин Илашов олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан тақдирланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Қўнғиротбой Шарипов Муҳриддин Илашовга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғасини топширган.

“Вазир ёш қаҳрамоннинг бу иши нафақат ўзи таълим олаётган институт, балки барча ёшлар учун ибрат бўлишини таъкидлаб, ёшларда инсонпарварлик, ватанпарварлик ва жасорат туйғуларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманида 4-қават балконидан тушиб кетиш хавфида бўлган бола акс этган видеолар тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, бола 5-қаватда истиқомат қиладиган талаба йигит томонидан қутқариб қолинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазир ёш болани қутқариб қолган талабани тақдирлади