
Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Шу боис Президентимиз барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифасини қўймоқда.
Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари бу тизимга жалб қилинадиган мутахассисларнинг билим ва имконияти масаласига алоҳида эътибор қаратди. 20 мингдан ортиқ ходимни ўқитиб, уларга масалани жойида ҳал этиш бўйича барча ваколатларни бериш муҳимлиги қайд этилди.
Давлат бошқаруви академиясига маҳалла раислари ва мазкур тизимда иштирок этадиган барча ходимлар учун ўқувлар ташкил қилиш, бунинг учун махсус дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Президент камбағалликни қисқартириш масаласига яна бир бор тўхталиб, мутасаддиларга аҳолини тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Маҳаллалар аҳолисини касбга ўқитиш масаласига тўхталган Президент жумладан шундай деди: “Энг катта масала ўқитишимиз. Ҳаммани ўқитиш керак. Керак бўлса мактаб домласиниям. Мисол учун, Қўрғонтепада 400 мингдан кўп аҳолимиз бор. Ёки Марҳамат. Оғир жойлар. У ерда иккита-учта коллеж бор. Товуқчиликка қанча ўқитилади? 2-3 ёки 4 ой. Ёки қуёнчиликка, заргарликка...”
Аҳолини касбга ўргатиш шароитлари ҳақида гапирган Ш. Мирзиёев аёллар ва эркакларнинг алоҳида ўқитилишининг аҳамияти ҳақида: “Битта коллежда хотин-қизлар ўқияётган, битта коллежда эркаклар. Аёллар бизда эркаклар билан ўқимайди. Ўқигандаям келиб савол ҳам бермайди. Уялади, ор-номуси бор. Униям ўйлашимиз керак...” – деган тавсия берди.
Касб-ҳунарли одам хор бўлмайди. Камбағалликни қисқартириш, унинг олдини олиш учун фуқароларнинг ўқишига катта аҳамият қаратган Президентимиз шундай фикрларини билдирган: “Бутун дунёда Америкадаям, Европадаям қадам қўйишдан олдин ўқитади одамни. Биринчи қадамни пул демайди улар”.
Йиғилишда ушбу резервларни тўлиқ ишга солиб, қўшимча иқтисодий ўсишга эришиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.
Йиғилишда инвестиция лойиҳалари ижросига ҳам тўхталиб ўтилди. Жорий йилги Инвестиция дастури доирасида 1 минг 752 та объект учун қарийб 18 триллион сўм бюджет маблағлари ажратилган. Бу маблағлардан оқилона фойдаланиш, лойиҳа ҳужжатларини пухта ишлаб чиқиш ва қурилишлар сифатини таъминлаш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар