Жаҳон чемпионати саралаш босқичи “I” гуруҳи доирасида Италия терма жамоаси Исроилга қарши майдонга тушди ва рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳсда ҳисобни 45+2-дақиқада Матео Ретеги пенальтидан очди ва 74-дақиқада иккинчи голни ҳам уриб, дубль қайд этди. Учрашувнинг 90+3-дақиқасида эса Жанлука Манчини томонидан киритилган гол ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Италия устунлик қилди:
• Зарбалар – 16:8
• Аниқ зарбалар – 6:2
• Тўп назорати – 53%
• Паслар – 477 (87%)
• Бурчак зарбалари – 4:3
Исроил учун бу мағлубият жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар