date

Криштиану Роналду дубли ҳам Португалияни ғалабага олиб чиқмади

Криштиану Роналду дубли ҳам Португалияни ғалабага олиб чиқмади

Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг “F” гуруҳидан ўрин олган Португалия ва Венгрия терма жамоалари ўртасидаги беллашув драматик дуранг билан якунланди — 2:2.

Учрашув Лиссабонда бўлиб ўтди. Ҳисобни 8-дақиқада Венгрия номидан Аттила Салай очди. Аммо Португалиянинг етакчиси Криштиану Роналду 22 ва 45+3-дақиқаларда икки бор гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бироқ учрашувнинг сўнгги дақиқасида, 90+1-да Доминик Собослайнинг голи ҳисобни тенглаштирди ва Венгрияга муҳим очко олиб келди.

Статистикада Португалия устунлик қилди:
• Умумий зарбалар: 20 (8 та аниқ)
• Тўп назорати: 66%
• Паслар: 602 (90% аниқлик)
• Бошқа кўрсаткичлар: фоллар – 7:12, бурчаклар – 5:4

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду дубли ҳам Португалияни ғалабага олиб чиқмади